Чуамени Франция терма жамоаси машғулотларида жароҳат олди

Sport

−

image

“Реал Мадрид” ярим ҳимоячиси Орельен Чуамени Франция терма жамоаси сафида жароҳат олди. Бу ҳақда “L’Équipe” нашри хабар берди.

Чуамени чов соҳасидаги оғриқ сабабли сешанба куни машғулотларни охиригача давом эттира олмаган. Футболчининг жароҳати хусусияти ва оғирлик даражасини аниқлаш учун тиббий текширувдан ўтказилиши режалаштирилган.

У шу сабабли UEFA Миллатлар лигаси доирасида эртага, 12 ноябрь куни Италияга қарши сафардаги ҳамда 15 ноябрь куни Туркияга қарши ўз майдонидаги учрашувларни ўтказиб юборади. Кейинчалик футболчи ўнг сон мушагидаги жароҳат сабабли терма жамоа ихтиёрини тарк этиши ва Мадридга қайтиши маълум бўлди.

Аввалроқ Чуамени жисмоний ҳолати билан боғлиқ муаммолар туфайли жорий йилнинг сентябрь ва октябрь ойларида ҳам Франция терма жамоасининг ўйинларини ўтказиб юборган эди.

Маълумот учун, 26 ёшли футболчи Франция терма жамоаси сафида 50 та учрашувда майдонга тушиб, учта гол урган. У миллий жамоа билан 2022 йилги Жаҳон чемпионатида кумуш медалларни қўлга киритган ва 2021 йилда UEFA Миллатлар лигаси ғолиби бўлган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends