Чемпион шахматчиларга $200 минг, уй ва Volkswagen берилади (видео)
Sport
−
18:24 956 2 minutes
Самарқандда ўтказилган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида ғолиб бўлган ўзбекистонлик шахматчиларга 200 минг доллар, уй ва Volkswagen автомобили берилади. Бу ҳақда бугун, 29 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев шахмат ва парашахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоалари аъзолари ҳамда уларнинг яқинлари билан учрашувда эълон қилди.
Учрашувда Президент шахмат ва парашахмат олимпиадаларининг ғолиб ва совриндорлари ҳамда уларнинг мураббийларини рағбатлантириш бўйича қарор қабул қилганини маълум қилган. Унга мувофиқ, чемпионлар Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров, Нодирбек Ёқуббоев, Муҳиддин Мадаминов ва Шамсиддин Воҳидов уй-жой ва автомобиль билан тақдирланади.
“Албатта, машина ҳам керакдир-ку, лекин келажак келинлар учун уй керак”, дея самимий ҳазил қилган Президент.
Парашахматчилар Аҳадхон Кимсанбоев, Марсель Шоюсупов, Сардорбек Мамаражабов, Селби Какишова ва Сирожиддин Зайниддиновга ҳам уй-жой ва автомобиль берилади. Терма жамоалар бош мураббийлари Рустам Қосимжонов ва Самандар Шермуҳаммадов автомобиль билан мукофотланади.
Олимпиада чемпиони бўлган ҳар бир шахматчи 200 минг доллар, уларнинг мураббийлари 50 минг доллар миқдорида пул мукофоти олади. Бронза медалини қўлга киритган ҳар бир парашахматчига 50 минг доллар, уларнинг мураббийларига 12 минг 500 доллардан берилади.
“Шахматчи ва парашахматчиларимиз бугуннинг ўзида янги машиналарини ҳайдаб, янги уйларига кириб боришади”, дейди давлат раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ва 3-Парашахмат олимпиадаси ғолиблари ҳамда иштирокчиларини фахрий унвон ва орденлар билан мукофотлагани ҳақида хабар берилган эди.
Live
All