Президент Шахмат олимпиадаси ғолиб ва иштирокчиларини мукофотлади

Sport

−

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ва 3-Парашахмат олимпиадаси ғолиблари ва иштирокчиларини мукофотлади. Бу ҳақда Президент тегишли фармонни имзолади.

Фармонга кўра, улар Самарқанд шаҳрида илк бор ўтказилган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ва 3-Парашахмат олимпиадасида муваффақиятли қатнашиб, ўзининг юксак профессионал маҳорати, ақл-заковати, ирода ва матонатини яққол намоён этгани, дунёнинг 200 дан зиёд давлатидан келган энг кучли шахматчи ва гроссмейстерлар ўртасида ғолибликни қўлга киритиб, Янги Ўзбекистоннинг халқаро нуфузи ва шон-шуҳратини оширишга муносиб ҳисса қўшгани, шунингдек, республикада спортни кенг оммалаштиришда шахсий намуна кўрсатиб келаётгани, ёш авлодни ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, уларда миллий ғурур ва ватанпарварлик фазилатларини камол топтириш борасидаги катта хизматлари учун қуйидагилар мукофотланади:

“Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан

  • Муҳиддин Баҳодиржон ўғли Мадаминов – Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси.

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони билан

  • Нодирбек Фазлиддин ўғли Абдусатторов – Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси;
  • Шамсиддин Пулат ўғли Воҳидов – Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси;
  • Нодирбек Муродбек ўғли Ёқуббоев – Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси.

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони билан

  • Рустам Машрукович Қосимжонов – Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси бош мураббийси;
  • Самандар Нурулла ўғли Шермуҳаммадов – Парашахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийси.

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан

  • Комил Ойдинович Синдоров – Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси ўринбосари.

“Фидокорона хизматлари учун” ордени билан

  • Жавоҳир Санжарбекович Синдоров – Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси.

“Дўстлик” ордени билан

  • Нафиса Алишеровна Мўминова – Шахмат бўйича Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси бош мураббийси;
  • Бобур Муҳаммади ўғли Саттаров – Ўзбекистон шахмат федерацияси бош котиби;
  • Рашид Озодович Толипов – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг спорт йўналиши бўйича масъул ходими.

“Мардлик” ордени билан

  • Жаҳонгир Тоирович Воҳидов – Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси;
  • Сирожиддин Савранбекович Зайниддинов - Парашахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;
  • Селби Сапарбай қизи Какишова – Парашахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;
  • Аҳадхон Азизхон ўғли Кимсанбоев – Парашахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;
  • Сардорбек Зоҳиджон ўғли Мамаражабов – Парашахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;
  • Марсел Вячеславович Шоюсупов – Парашахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси.

“Келажак бунёдкори” медали билан

  • Абдумалик Баҳодир ўғли Абдусалимов – Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси;
  • Комилжон Икромович Азизов – Ўзбекистон шахмат федерациясининг ахборот технологиялари ва шахмат методикаси бўйича мутахассиси;
  • Ҳумоюн Ҳусниддинович Бегмуратов – Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси;
  • Мардонов Жавлон Ўткир ўғли - Ўзбекистон шахмат федерациясининг ахборот технологиялари ва шахмат методикаси бўйича мутахассиси;
  • Ортиқ Равшан ўғли Ниғматов – Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси;
  • Мухаммадзохид Шахриёр ўғли Суяров – Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси.

“Соғлом турмуш” медали билан

  • Бахтиёр Меликулович Жумаев – Ўзбекистон шахмат федерациясининг мусобақаларни ташкил этиш бўйича мутахассиси, шарҳловчи;
  • Нилуфархон Нодирбек қизи Имомқўзиева – Шахмат бўйича Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси аъзоси;
  • Гулдона Абубакир қизи Каримова – Шахмат бўйича Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси аъзоси;
  • Умида Шуҳрат қизи Омонова – Шахмат бўйича Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси аъзоси;
  • Гулрухбегим Алишер қизи Тоҳиржонова – Шахмат бўйича Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси аъзоси;
  • Афрўза Акбаровна Ҳамдамова – Шахмат бўйича Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси аъзоси.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ шахмат бўйича Ўзбекистон-1 жамоаси Украина билан учрашув тугашидан олдин олимпиададаги чемпионликни математик жиҳатдан кафолатлагани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends