“Челси” Абдуқодир Ҳусановни сотиб олмоқчи
Sport
−
11:02 2968 1 minute
Лондоннинг “Челси” жамоаси январь ойидаги трансфер ойнаси олдидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановни кузатаётган клублар қаторида. Бу ҳақда “Caught Offside” нашри хабар берди.
Манбага кўра, Ҳусановнинг “Манчестер Сити” таркибида мунтазам равишда асосий таркибда майдонга туша олиши ҳозирча номаълум. Шу боис “Челси” 22 ёшли футболчининг вазиятини диққат билан кузатиб бормоқда. Шунингдек, Премьер-лиганинг яна учта клуби ҳам Ҳусанов трансферини кўриб чиқаётгани айтилган. Ҳозирча бу қайси жамоалар экани маълум қилинмаган.
Маълумот учун, Абдуқодир Ҳусанов жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида 6 та учрашувда майдонга тушди. Унинг “Манчестер Сити” билан амалдаги шартномаси 2031 йил ёзига қадар мўлжалланган.
“Transfermarkt” маълумотларига кўра, Абдуқодир Ҳусановнинг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.