“Буюк Исроил” ғояси қанчалик реал? Расмий позиция очиқланди
World
−
27 March 11739 2 minutes
Туркия, Ироқ, Сурия, Саудия Арабистони, Миср, Иордания чегараларини ўзига олган “Буюк Исроил” ғояси Исроил ҳукуматининг сиёсати эмас. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ билан суҳбатда Исроилнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Гидеон Лустиг маълум қилди.
Яқин Шарқдаги 10 га яқин давлатлар чегараларини ўзига олган “Буюк Исроил” ғояси ижтимоий тармоқларда кўп муҳокама қилинади. Шу нуқтаи назардан, бу каби қарашлар қай даражада реал сиёсатни акс эттириши ва Исроил расмий позицияси бу борада қандай эканлиги ҳақидаги саволга жавоб берар экан, элчи бу ижтимоий тармоқдаги шов-шувдан бошқа нарса эмаслигини қайд этди.
“Менимча, бунга ўзингиз жавоб бердингиз. Сиз ижтимоий тармоқларда тез-тез эшитамиз дедингиз. Бугунги кундаги муаммо шундаки, ҳар қандай ғояга эга бўлган одам, ҳатто бу нотўғри ёки бир томонлама ғоя бўлса ҳам уни ижтимоий тармоққа жойлаштириши ва гўёки бу ҳақиқатдек тақдим этиши мумкин ва одамлар бунга муносабат билдиришади. Илгари бундай эмас эди. ОАВга фақат жиддий ғояларга эга одамлар келиб, уларни тақдим эта олишарди”, деди у.
Дипломатнинг қайд этишича, бундай экстремал ғояларнинг ҳақиқатга ҳеч қандай алоқаси йўқ ва бу Исроил ҳукуматининг сиёсати эмас.
“Мен кафолат бера оламанки, бу Исроил ҳукуматининг сиёсати эмас”, деди у.
Ушбу интервьюни тўлиқ шаклда юқоридаги видеоплеерда ёки QALAMPIR.UZ’нинг YouTube-каналида томоша қилишингиз мумкин.
Live
AllTurkiyada F-16 halokatga uchradi
12 August