Бухорода зилзила содир бўлди
Local
−
06 July 2023 26196 1 minute
Бугун, 6 июль куни Бухоро вилоятида 3,4 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Манбага кўра, 6 июль куни соат 00:25 (гринвич бўйича 19:25) да Бухоро вилояти Пешкў туманида зилзила қайд этилган. Зилзила эпимаркази Бухоро вилояти Пешкў туманида жойлашган. Унинг координаталари 40,36 градус шимолий кенглик 63,27 градус шарқий узунликка эга.
Шунингдек, зилзила магнитудаси 3,4 баллга, чуқурлиги 15 километрга тенг. Ер қимирлашининг эпимаркази Тошкентдан 510 километр жануби-ғарбда жойлашган.
Live
AllSariosiyoda terroristik guruh ushlandi
08 August