Бухорода мамлакатдаги энг катта стадионлардан бири қурилади

Sport

image

Бухоро туманида 40 минг томошабинга мўлжалланган замонавий футбол стадиони қурилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ЎзПФЛ) бош директори Диёр Имомхўжаев маълум қилди.

Маълумотларга кўра, Хитойнинг “China CAMC Engineering Co. LTD” компанияси томонидан Бухоро туманидаги “Боғидашт” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида замонавий марказий футбол стадиони барпо этилиши кўзда тутилган. Айни пайтда стадион ҳудудини лойиҳалаш ишлари бошланган.

Янги спорт иншооти ҳудудда спорт инфратузилмасини янада ривожлантириш, халқаро талабларга жавоб берадиган футбол учрашувлари ҳамда йирик спорт тадбирларини ўтказиш учун хизмат қилиши кутилмоқда.

Агар стадион режадагидек қуриб битказилса, сиғими бўйича Ўзбекистондаги иккинчи энг катта футбол аренасига айланади. Мамлакатдаги энг катта стадион эса Янги Тошкент ҳудудида қурилаётган бўлиб, лойиҳага кўра, у 55 минг томошабинга мўлжалланган.

Маълумот учун, айни пайтда Ўзбекистондаги энг катта сиғимли стадион Тошкентдаги “Пахтакор” аренаси ҳисобланади. У 35 минг томошабинга мўлжалланган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends