Бухорода мактаб биносининг шифти қулаб тушди

Local

image

Бугун, 19 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳридаги 2-умумтаълим мактабидаги синф хоналаридан бирининг шифти қулаб тушганлиги ҳақидаги хабар тарқатилди. Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси мазкур хабар юзасидан муносабат билдирди.

Бухоро шаҳридаги 2-умумий ўрта таълим мактабининг эски биноси  1937 йилда пишган ғиштдан барпо этилган бўлиб, таъмирталаб аҳволга келиб қолган. Бинонинг ёғоч тахтадан иборат эскирган шифт қисмлари пластик қурилиш материали билан қопланган.

2022 йилнинг 18 сентябрь куни тунда бинонинг 1-қаватидаги синф хоналаридан бирининг шифтига ўрнатилган пластик шифт кўчиб тушган. Воқеа содир бўлган вақтда мактабда ўқувчилар ва ходимлар бўлмаган, жабрланганлар йўқ. Ўқувчилар айни пайтда хавфсиз бинода ўқишларини давом эттиришяпти.

Вилоятнинг қурилиш соҳасидаги мутахассислари томонидан бинода ўрганиш ва экспертиза ишлари олиб борилмоқда.


Tags

Rate Count

173

Rating

3

Rate this article

Share with your friends