Бугундан метан “заправка”лар 6 соат ишлайди

Local

image

Бугун, 12 декабрдан мамлакатга совуқ об-ҳаво массаси кириб келгани сабабли автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари (АДТКШ) фақат соат 06:00 дан 12:00 гача ишлайди. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” хабар берди. 

Унга кўра, айрим ҳудудларда истеъмол ортгани сабабли газ босимининг пасайиши кузатилган. Шу сабабли, шохобчалар иш вақтига ўзгартириш киритилди ва 6 соатгача қисқартирилди. 

Билдирилишича, ушбу чоралар вақтинча бўлиб, ҳаво ҳарорати мўътадиллашгандан сўнг, иш режими яна қайта тикланади. 

Маълумот учун, 8 декабрда республикадаги барча метан заправкалар соат 6:00 дан соат 15:00 га қадар ишлаши белгиланганди.

Эслатиб ўтамиз, Гидрометеорология хизмати агентлиги Ўзбекистонда 11-13 декабрь кунлари кузатиладигвн об-ҳаво маълумотини эьлон қилди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends