Бугун Ўзбекистоннинг 5 ҳудудида чанг-тўзон бўлади
Interesting
−
31 July 7864 1 minute
Бугун, 31 июль куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кучли шамол эсиб, чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун кундузи Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг баъзи жойларида шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучаяди, айрим ҳудудларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда август ойи қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво билан бошланиши, шунингдек, ойнинг илк кунларида айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 43 даражагача кўтарилиши, кейинчалик эса 3–5 даражага пасайиши кутилаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
AllToshkentda vertikal “parkovka”lar o'rnatilmoqda
11 September