Бугун Ўзбекистонда зилзила бўлди

Local

image

Бугун, 23 ноябрь куни Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази маълум қилди.

Унга кўра, 23 ноябрь куни тонгда маҳаллий вақт билан соат 04:28 да (Гринвич бўйича 22 ноябрь 23:28 да) Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида 3,4 балли зилзила юз берган. Зилзила координаталари 37,47 градус шимолий кенглик; 67,78 градус шарқий узунликка тўғри келади. 

Ер силкинишининг чуқурлиги 15 км, магнитудаси 3,2 га тенг. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 440 км жануби-ғарбда жойлашган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 ноябрь куни соат 22:43да Бухоро вилояти Қоракўл туманида 3,2 магнитудали зилзила юз берганди.  


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends