Тунда Ўзбекистонда зилзила содир бўлди

Жамият

image

Кеча, 11 ноябрь куни тунда Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази маълум қилди.                                    

Унга кўра, 12 ноябрга ўтар кечаси маҳаллий вақт билан соат 22:43 да (Гринвич бўйича 17:43 да) Бухоро вилояти Қоракўл туманида 3,2 балли зилзила юз берган. Зилзила координаталари 40,27 градус шимолий кенглик, 62,92 градус шарқий узунликка тўғри келади. 

Ер силкинишининг чуқурлиги 10 км, магнитудаси 3,2 га тенг. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 532 км жануби-ғарбда жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 ноябрь куни соат 03:57 да Бухоро вилояти ҳудудида 4,7 магнитудали, соат 19:49 да эса Қоракўл туманида 3,8 магнитудали зилзила юз берган эди


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро зилзила Қоракўл

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг