Бугун Ўзбекистон Эрон билан ўйнайди
Sport
−
10 October 2024 11124 1 minute
Бугун, 10 октябрь куни 2026 йилги Жаҳон чемпионати Осиё қитъаси бўйича саралашнинг 3-босқич 3-турида Ўзбекистон терма жамоаси ўз уйида Эрон терма жамоасини қабул қилади.
“A” гуруҳи икки турдан сўнг ҳар икки жамоа 6 очко жамғариб пешқадамлик қилмоқда. Бугунги учрашувдаги ғалаба ё форсларни ё “оқ бўрилар”ни гуруҳда пешқадамга айлантиради.
Гуруҳнинг қолган ўйинларида Қатар Қирғизистон билан, БАА КХДР билан тўқнаш келади.
Маълумот учун, Ўзбекистон-Эрон ўйини соат 19:00 да бошланади. Учрашувга Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” стадиони мезбонлик қилади.
Live
All