Бугун Ўзбекистон Эрон билан ўйнайди

Sport

image

Бугун, 11 июнь куни футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаши доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда Эрон билан куч синашади.

Саралашнинг 2-раундида ўтказиладиган ушбу баҳс “E” гуруҳида ғолиб жамоани аниқлаб беради. Ҳозирда Ўзбекистонда ҳам, Эрон ҳисобида ҳам 13 очко мавжуд. Жамоалар ўртасидаги дастлабки баҳс Тошкентда ўтказилган бўлиб, ўйинда 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этилган.

“Оқ бўрилар” Эронга қарши баҳсда кўк либосда, дарвозабон эса яшил либосда ҳаракат қилади.

Маълумот учун, Эрон-Ўзбекистон ўйини Тошкент вақти билан соат 22:00 да старт олади. Учрашувга Теҳрондаги “Озодий” стадиони мезбонлик қилади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends