Бугун шахмат Олимпиадаси старт олади

Sport

−

image

Бугун, 11 сентябрь куни Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси баҳслари бошланади. Ўзбекистон эркаклар жамоаси турнирнинг амалдаги чемпиони сифатида совринни ҳимоя қилади.

45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг очиқ дастурида 193 та, аёллар ўртасида эса 181 та жамоа қатнашади. 

Ўзбекистон терма жамоаси таркиби:

Эркаклар терма жамоаси: 

Нодирбек Абдусатторов;
Жавоҳир Синдоров;
Нодирбек Ёқуббоев;
Шамсиддин Воҳидов;
Жаҳонгир Ваҳидов.

Қизлар терма жамоаси:

Афруза Ҳамдамова;
Нилуфар Ёқуббоева;
Умида Омонова;
Маржона Маликова;
Нодира Нодиржонова.

Йигитлар жамоаси мусобақанинг 1-турида Тринидад ва Тобаго вакилларига қарши дона сурса, қизлар жамоаси гаитилик шахматчилар билан баҳс олиб боради. Мусобақа швейцарча форматда ўтказилиб, 11 та турдан иборат бўлади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends