Бугун Президент Бекобод шаҳрига боради
Local
−
13 July 3090 1 minute
Бугун, 13 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрига ташриф буюради. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Қайд этилишича, ташриф доирасида давлат раҳбари Ўзбекистон металлургия комбинатида амалга оширилаётган ишлар ва янги лойиҳалар билан танишади.
Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатда қора металлургия саноатини янада ривожлантириш юзасидан йиғилиш ҳам ўтказади.
Live
AllSariosiyoda terroristik guruh ushlandi
08 August