Бугун пойтахтнинг қатор марказий кўчалари вақтинча ёпилади
Local
−
09 November 2019 4869 1 minute
Бугун, 9 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг қатор марказий кўчаларида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
“Веломарафон ўтказилиши муносабати билан 9 ноябрь куни соат 14:30 дан 16:00 гача баъзи кўчалар транспорт воситалари ҳаракати учун ёпиқ бўлади”, дейилади хабарда.
Вақтинчалик чеклов қуйидаги кўчаларда амал қилади:
• Афросиёб кўчаси – Бешёғоч кўчасидан Ойбек кўчасигача;
• Шаҳрисабз кўчаси – Ойбек кўчасидан Амир Темур кўчасигача;
• Ислом Каримов кўчаси – Амир Темур хиёбонидан Фурқат кўчасигача;
• Фурқат кўчаси – Ислом Каримов кўчасидан Бешёғоч кўчасигача;
• Бешёғоч кўчаси – Фурқат кўчасидан Афросиёб кўчасигача.
Шаҳар ҳокимлиги юзага келган ноқулайлик учун узр сўраган.
Live
AllOzon teshigi rekord darajada kengaydi
06 November
Oktyabrda inflyatsiya 0,6 foizni tashkil etdi
06 November
O'zbekistonda piyoz narxi nega oshgani aytildi
06 November