Бугун қайси ҳудудларда кучли шамол бўлиши айтилди

Interesting

image

Бугун, 4 сентябрь куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида, жумладан Тошкент шаҳрида кучли шамол ва баъзи жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Қайд этилишича, кундуз куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Сурхондарё вилоятлари ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида ҳам бугун шамол тезлиги меъёрдан юқори ва чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends