Бразилиялик футболчи голни нишонлаётганда туннелга тушиб кетди (видео)

Sport

image

Бразилиянинг “Коритиба” клуби ҳимоячиси Жаси Бразилия чемпионатининг 22-турида голни нишонлаётган пайтда туннелга тушиб кетиб, жароҳат олди.

Кеча, 9 август куни “Коритиба” ўз майдонида “Шапекоэнсе”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. 29 ёшли Жаси учрашувнинг 43-дақиқада бош билан гол урди. У голни нишонлаш вақтида тўпни ҳомиладор рафиқасига бағишлаб, мухлислар томон югурди.

Шундан сўнг бразилиялик футболчи реклама тахтасидан ошиб ўтиб, ерости майдонига олиб борувчи туннелга йиқилди.

“Мен яхшиман. Ҳимоячилар тез-тез гол уравермайди, шунинг учун ўзимни жуда яхши ҳис қилдим. Туннел эса очиқ эди. Оёғимни текширтириб кўраман. Охир-оқибат майдонни тарк этишимга тўғри келди. Бироз оғрияпти, лекин мен яхшиман”,  дейди Жаси ўйиндан кейин.

Гол охир-оқибат унинг голи офсайд сабабли ҳисобга олинмади. Жаси ўйинни давом эттиришга уринган бўлса-да, иккинчи бўлим бошида захирага олинди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends