“Бойсун дўпписи” патентланди

Local

image

“Бойсун дўпписи” географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

“Бойсун дўпписи” – Сурхондарё вилояти Бойсун тумани ҳудудида қадимдан тикиб келинадиган, думалоқ шаклли, пилтадўзи услубида кашта билан безатилган миллий бош кийимдир. Унинг ўзига хослиги пилтадўзи кашта услуби, геометрик нақшлари, ёрқин ранглар уйғунлиги ҳамда анъанавий тикиш усулларида намоён бўлади. Дўппида чилхол, чаёнгул, қўчқоршохи, арча ва кўзача каби нақшлар қўлланилади.

“Бойсун дўпписи”нинг географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилиши маҳсулотнинг Бойсун ҳудуди билан боғлиқ ўзига хос хусусиятларини ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилишга хизмат қилади.

Натижада “Бойсун дўпписи” номининг ҳуқуқий муҳофазаси таъминланади, маҳсулотнинг анъанавий хусусиятлари ва ишлаб чиқариш усулларини асрашга хизмат қилади ва Бойсун ҳунармандчилиги маҳсулотини ички ва халқаро бозорларда тарғиб қилиш учун ҳуқуқий асос яратилади.

Маълумот учун, географик кўрсаткич – маҳсулотнинг сифати, обрўси ёки бошқа хусусиятлари муайян географик ҳудуд билан боғлиқ эканини кўрсатувчи интеллектуал мулк объектидир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Адлия вазирлигида “Хоразм гуручи” географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends