“Бавария” Кейн билан янги шартнома тузмоқчи

Sport

image

Англия терма жамоаси ҳужумчиси Ҳарри Кейн “Бавария” клуби билан амалдаги шартномасини 2029 йил ёзига қадар узайтиради. Бу ҳақда “The Times” нашри хабар берди.

Манбага кўра, янги шартнома бўйича музокаралар шу ҳафтада бошланиши кутилмоқда. Англиялик футболчи таътилдан қайтиб, клуб раҳбарияти билан янги битим шартларини муҳокама қилади.

Кейннинг маоши ўзгаришсиз қолиши ва йилига тахминан 25 миллион еврони ташкил этиши кутилмоқда.

Ҳужумчининг “Бавария” билан амалдаги шартномаси 2027 йил июнь ойининг охирига қадар амал қилади. Мюнхен клуби Кейнни сотишни режалаштирмаяпти ва уни узоқ муддат жамоада сақлаб қолишга умид қилмоқда.

Маълумот учун, Кейн 2023 йил ёзида “Тоттенхэм”дан “Бавария”га 100 миллион евро эвазига ўтган эди. Ўтган мавсумда 33 ёшли ҳужумчи 51 та учрашувда 61 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends