Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанги санаси аниқ бўлди

Sport

image

Ўзбекистонлик оғир вазн тоифасидаги боксчи Баҳодир Жалолов жорий йилнинг 17 октябрь куни Лондондаги “The O2” аренасида навбатдаги жангини ўтказади. Бу ҳақда инсайдер Дэн Рафаэль маълум қилди.

Манбага кўра, Лондонда бўлиб ўтадиган жанг оқшомида Жалоловга Queensberry промоутерлик компанияси вакили Соломон Дакрес рақиблик қилади.

Тегишли манбага кўра, томонлар Жалолов ва Дакрес ўртасидаги жангни ташкил этиш бўйича келишувга эришган. Жанг Лондонда ўтказиладиган Дэниел Дюбуа ва Фабио Уордли ўртасидаги реванш жангини ўз ичига олган бокс кечасининг бир қисми бўлади.

Жалолов профессионал фаолиятида ҳали мағлубиятга учрамаган. У амалдаги фаолияти давомида барча рақибларини мағлуб этиб, оғир вазн тоифасидаги энг истиқболли боксчилардан бири сифатида қаралмоқда. Ўзбекистонлик спортчи шунингдек, икки карра Олимпиада чемпиони ҳисобланади.

Соломон Дакрес ҳам оғир вазн тоифасидаги мағлубиятсиз боксчилардан бири саналади. У профессионал фаолияти давомида Британия рингларида бир қатор ғалабаларни қўлга киритган ва Queensberry билан ҳамкорлик қилади.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалоловнинг сўнги жанги жорий йилнинг 9 май куни Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида бўлиб ўтган эди. Унда Жалолов хорватиялик боксчи Агрон Смакични муддатидан аввал мағлубиятга учратганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends