Автобус ва юк машинаси юзма-юз тўқнашди. 35 киши ҳалок бўлди
World
−
21:18 3832 1 minute
Танзанияда шаҳарлараро қатновчи автобус ва ёғоч ортилган юк машинасининг юзма-юз тўқнашиб кетиши оқибатида камида 35 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда қутқарув хизматларига таяниб, “The Tanzania Times” газетаси хабар берди.
Ҳодиса мамлакат жануби-ғарбидаги Морогоро вилоятида юз берган. Нашр маълумотларига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси кеча, 8 октябрь содир бўлган: юк машинаси ҳайдовчиси қувиб ўтиш манёврини амалга оширишга уринган, аммо масофани тўғри ҳисоблай олмаган ва у қарши йўналишда келаётган автобусга бориб урилган.
Тўқнашувдан сўнг иккала транспорт воситаси ҳам ёниб кетган ва бутунлай кулга айланган. Воқеа жойида – Мкамбарани аҳоли пункти яқинида терговчилар иш олиб бормоқда. Жабрланганлар сони ва фожианинг бошқа тафсилотлари ҳақида қўшимча маълумот берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кенияда Момбаса шаҳрига олиб борувчи автомобиль йўлида бир нечта транспорт воситаси тўқнашиши оқибатида 17 киши ҳалок бўлганди.
Live
All