Авиашоуда қирувчи самолёт қулаб тушди (видео)
World
−
19:41 2270 1 minute
Греция шарқида авиашоу вақтида F-4 Phantom қирувчи самолёти ҳалокатга учради. Учувчиларнинг тақдири номаълум. Бу ҳақда ERT телеканали хабар берди.
“Шанба куни соат 15:00 га яқин Танаграда намойиш парвози вақтида F-4 Phantom ҳарбий қирувчи самолёти ҳалокатга учради”, дейилади телеканал хабарида.
ERT хабарига кўра, намойиш дастури бошланганидан бир неча дақиқа ўтиб самолёт баландликни йўқота бошлаган. У ерга қулаганида портлаш юз берган, ҳозирда ўт ўчирувчилар вертолётлар ёрдамида оловни ўчирмоқда. Самолётда бўлган икки учувчи катапульта қилишга улгурган-улгурмагани номаълум.
Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт икки қисмга бўлиниб кетган ва иккала қисм ҳам ёниб кетган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг ғарбий қисмидаги Аляска штатида бортида 8 киши бўлган чартер самолёти ҳалокатга учраган эди.