Аш-Шара Европага боради

World

image

Суриянинг ўтиш даври президенти Аҳмад аш-Шара эртага, 7 май куни Францияга расмий ташриф буюради. Бу ҳақда Сурия телевидиниеси хабар берди. 

Маълум қилинишича, ушбу қадам Аҳмад аш-Шаранинг Европага биринчи ташрифи бўлади.

Билдирилишича, Парижда у Франция Президенти  Эммануэль Макрон билан музокаралар ўтказади.

Манбага кўра, Макрон Франция янги, эркин, барқарор, суверен Сурияни қуришни қўллаб-қувватлашини бир неча бор тасдиқлаб келган.

Учрашув ва ташрифнинг бошқа маълумотлари ҳали тақдим этилмаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойи бошида Франция етакчиси Аҳмад аш-Шара билан телефон орқали мулоқот қилганида Сурия раҳбарини Францияга таклиф қилган эди. Суҳбатда Макрон аш-Шарани президентлик лавозимига киришгани билан табриклаб, Суриянинг ўтиш даврида тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends