Арманистоннинг жанговар позициялари йўқ қилинди – Баку (видео)
World
−
19 September 2023 10559 2 minutes
Озарбайжон аксилтеррор чоралари доирасида Арманистоннинг жанговар позициялари ва ҳарбий объектларини йўқ қилди. Бу ҳақда Озарбайжон Мудофаа вазирлиги хабар берди.
“Арманистон Қуролли кучларининг Хўжайли вилояти ва Қизил бозор йўналишидаги жанговар позициялари, узоқ муддатли ўқ отиш пунктлари, жанговар техникаси ва ҳарбий объектлари Озарбайжон армияси бўлинмалари томонидан йўқ қилинди”, дейилади вазирлик хабарида.
Айни вақтда, Хонкендида ноқонуний арман қуролли гуруҳларига тегишли “Тор” зенит-ракета мажмуаси ҳам йўқ қилингани айтилмоқда.
Бундан ташқари, аксилтеррор чоралари натижасида Қорабоғдаги “сепаратистик режим”нинг ноқонуний қуролли тузилмаларига қарашли “Мортира” электрон уруш станциясига зарба берилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Қорабоғда “Озарбайжон Республикасининг конституциявий тузумини тиклаш мақсадида” маҳаллий аксилтеррор чоралари бошланганини эълон қилганди. Баку тинч аҳоли ва фуқаролик инфратузилмаси нишон эмаслигини таъкидлаганди. Кейинчалик Озарбайжон Мудофаа вазирлиги хавфли ҳудуддан аҳолини эвакуация қилиш учун гуманитар йўлаклар ва қабул пунктлари яратилганини билдирган. Воқеалар фонида Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказиб, (тан олинмаган) Тоғли Қорабоғдаги вазиятни муҳокама қилган. Арманистон ТИВ эса Озарбайжонни (тан олинмаган) Тоғли Қорабоғ аҳолисига қарши “кенг кўламли тажовуз”ни бошлаганликда айблаган.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September