Аргентина Инфантинони қўллаб-қувватлади
Sport
−
10:43 397 2 minutes
Аргентина футбол ассоциацияси (AFA) FIFA президенти Жанни Инфантинони қўллаб-қувватлашини билдирган расмий баёнотни эълон қилди. Бу ҳақда ассоциация матбуот хизмати хабар берди.
Баёнотда сўнгги ўн йил давомида Инфантино раҳбарлиги остида футболни ривожлантириш, институционал тизимни мустаҳкамлаш ҳамда аниқ, барқарор ва шаффоф бошқарув моделини йўлга қўйиш борасида амалга оширилган ишлар юқори баҳоланган.
“Аргентина футбол ассоциацияси (AFA) ва унинг Ижроия қўмитаси номидан сизга ҳамда сиз орқали FIFA раҳбариятига мурожаат қилиб, сўнгги ўн йил ичида сиз бошчилигингизда амалга оширилган ишларни тўлиқ қўллаб-қувватлашимизни билдирамиз. Бу фаолиятнинг асосий мақсади бутун дунёда футболни ривожлантириш ва шаффоф ҳамда барқарор бошқарув тизимини шакллантириш бўлди”, дейилади баёнотда.
Шунингдек, AFA сўнгги пайтларда кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлган лойиҳадан FIFA маъмуриятининг воз кечиш қарорини қўллаб-қувватлашини билдирган. Ассоциация ушбу ташаббус бошиданоқ футбол ҳамжамиятида ишончдан кўра кўпроқ савол ва ноаниқликларни келтириб чиқарганини таъкидлаган.
Баёнотда FIFA томонидан йўл қўйилган хатолар тан олингани ва 211 аъзо федерацияга юборилган расмий узр муҳим қадам сифатида баҳоланган. Қайд этилишича, бошқарув тамойилларига қатъий амал қилиш FIFA, конфедерациялар ва миллий федерациялар ўртасидаги ишончни янада мустаҳкамлайди.
AFA, шунингдек, Инфантино раҳбарлиги даврида FIFA барча аъзо федерациялар учун янада очиқ ташкилотга айланганини, ҳалол ва тўғридан-тўғри мулоқот орқали футболни барча даражаларда ривожлантириш имконияти кенгайганини қайд этган.
Баёнот якунида Аргентина футбол ассоциацияси яқинлашаётган FIFA Конгресси арафасида Жанни Инфантино раҳбарлигида футболни янада такомиллаштириш, уни янада адолатли ва инклюзив қилиш йўли давом эттирилишига қатъий ишониши билдирилган.
Эслатиб ўтамиз, FIFA аввалроқ Жаҳон чемпионати ҳуқуқларининг бир қисмини сотиш режалари билан боғлиқ ҳолат юзасидан расман узр сўраган эди.
Live
AllQo'yliqda ham yong'in sodir bo'ldi
06 August