Дин ишлари бўйича қўмита раисига янги ўринбосар тайинланди
Local
−
09 September 2019 9381 1 minute
Дилбар Муҳамедхановна Ғуломова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари этиб тайинланди.
Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳар бир шахснинг виждон ва диний эътиқод эркинлиги ҳуқуқи, фуқароларнинг динга бўлган муносабатидан қатъи назар тенглигини таъминлаш, шунингдек диний ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги вазифаларни ҳал этиш ваколати берилган давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Давлат хавфсизлик хизматида фаолият юритган Абдуғофур Аҳмедов Дин ишлари бўйича қўмита раиси этиб тайинланганди. Абдуғофур Аҳмедовга ДХХнинг бошқа бир ходими Дилшод Мухитдинович Эшнаев ўринбосар бўлганди.
Шунингдек, Қўмита собиқ раисининг ўринбосари Нуримон Абулҳасан ИИВ тизимида янги лавозимга тайинланди.
Live
AllMisrda yo'lovchi poezdi rel'sdan chiqib ketdi
08 November
Albaniyada ommaviy namoyishlar davom etmoqda
08 November
Erdo'g'an rafiqasi bilan Ozarbayjonga bordi
08 November
08 November