Подполковник Нуримон Абулҳасаннинг қайси лавозимга тайинлангани аниқ бўлди
Жамият
−
06 Сентябрь 2019
9964Хабарингиз бор, бундан бир ҳафта аввал Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Жасур Акромов ва унинг ўринбосари Нуримон Абулҳасан лавозимидан озод этилган эди. Бу орада Нуримон Абулҳасан ИИВ тизимида иш бошлагани ҳақида маълумот тарқалди. Бироқ, бир ҳафтадирки, унинг айнан қайси лавозимга тайинлангани ҳақида расмий ахборот берилмаётган эди.
Бугун, 6 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Нуримон Абулҳасаннинг қайси лавозимга тайинланганини очиқлади.
Расмий ахборотда қайд этилишича, Дин ишлари бўйича қўмитанинг собиқ мансабдори Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғи билан ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси бўлим бошлиғи лавозимига тайинланган.
1994 йилда Тошкент ислом институтини (олий маъҳад), 1997 йилда Миср Ал-Азҳар университетини тамомлаган. У бундан аввал Дин ишлари бўйича қўмита, Президент девонининг Миллатлараро ва дин масалалари бўйича хизматида ва Ички ишлар вазирлиги тизимида фаолият юритган. Подполковник касбий унвони билан тақдирланган.
LiveБарчаси