Нуримон Абулҳасан янги лавозимга тайинланди
Жамият
−
31 Август 2019
17167Аввалроқ, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти лавозимидан озод қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Лавозимидан озод қилинган Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Нуримон Абулҳасан янги лавозимга тайинланди. У Ички ишлар вазирлигининг Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Нуриймон Абдулҳасан 1994 йилда Тошкент ислом институтини (олий маъҳад), 1997 йилда Миср Ал-Азҳар университетини тамомлаган. У бундан аввал Дин ишлари бўйича қўмита, Президент девонининг Миллатлараро ва дин масалалари бўйича хизматида ва Ички ишлар вазирлиги тизимида фаолият юритган.
LiveБарчаси