АОКА андижонлик блогерни ҳимоя қилолмаслигини тан олди

Local

image
QALAMPIR.UZ суриштируви: Андижонлик блогер нега қамалди? north_east

QALAMPIR.UZ суриштируви: Андижонлик блогер нега қамалди?

Аввалроқ, Facebook`даги “Отабек Нуритдинов” профили эгаси блогер Абдулфатто Нуритдинов 15 суткага қамалгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур иш бўйича QALAMPIR.UZ шахсий суриштирувини ҳам ўтказди.

Орадан бир-неча кун ўтиб, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Абдулфатто Нуритдинов масаласига муносабат билдирди.

“Бизнинг агентлик фуқаро Абдуфатто Нуритдинов билан боғлиқ суд қарорига таъсир кўрсатишга ҳақли эмас. Айбдор томон суд қароридан норози бўлса, кассация тартибида юқори турувчи суд инстанциясига мурожаат қилиши мумкин”, дейди АОКА директори Комил Алламжонов.

Ушбу ҳолат туҳмат ва ҳақорат учун озодликдан маҳрум этиш нормасини тезроқ бекор қилишни тақозо қилади, деб қўшимча қилган Алламжонов.

Маълумот учун, Абдулфатто Нуриддиновга нисбатан 6.690.000 сўм жарима жазоси ҳам берилган.


Rate Count

209

Rating

3

Rate this article

Share with your friends