Англия ҳимоячиси жароҳат сабаб мундиаль қайдномасидан чиқарилди

Sport

image

Англия терма жамоаси ва “Ньюкасл Юнайтед” ҳимоячиси Тино Ливраменто жароҳати сабаб 2026 йилги Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади. Бу ҳақда миллий терма жамоа матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, 23 ёшли футболчининг ўрнини “Челси” ҳимоячиси Трево Чалоба эгаллайди.

“The Telegraph” нашри хабарига кўра, Ливраменто болдир қисмида жароҳат олган. Шу боис у тахминан олти ҳафта давомида майдонга туша олмайди. Ливраменто Англия терма жамоаси сафида олтита учрашувда майдонга тушган.

Маълумот учун, Англия терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги иштирокини жорий йилнинг 18 июнь куни Хорватияга қарши ўйин билан бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Жалолиддин Машарипов жароҳати сабабли Жаҳон чемпионатида иштирок этолмаслиги ҳақида хабар берилганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends