Андижондан Ўшга микроавтобуслар қатнаяпти
Local
−
26 September 2019 5028 1 minute
Кеча, 25 сентябрь кунидан бошлаб, "Андижон-Ўш" йўналишида микроавтобуслар қатнови йўлга қўйилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали маросимда Андижон шаҳар ҳокими Баҳромжон Ҳайдаров, Транспорт вазирлигининг Йўловчи ва юк авто ташувларини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Аброр Исаев, Андижон вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи Ўткирбек Машрапов хамда Қирғизистон ва Ўзбекистон Республикаларидан фахрий меҳмонлар иштирок этди.
Эндиликда МН-26 сонли мазкур йўналишда ҳар куни Ўзбекистон томонидан 6 та Қирғизистон томонидан 6 та, жами 12 та янги, "FOTON" компаниясининг микроавтобуслари йўловчилар хизматида бўлади.
Аввалроқ, Қозоғистон Республикасининг Хоргос ва Петропавловск шаҳарларига мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилгани ҳақида хабар берган эдик.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September