Ўзбекистондан Қозоғистонга янги автобус қатновлари йўлга қўйилди

Жамият

image

Бугун, 25 сентябрь кунидан эътиборан қўшни Қозоғистон Республикасининг Хоргос ва Петропавлск шаҳарларига мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилди. Мазкур йўналишларда “Uzautotrans Service” корхонаси замонавий Yutong автобусларида хизмат кўрсатади. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

“Тошкент-Хоргос” йўналишида қатновлар ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари амалга оширилади. Автобуслар “Тошкент” автовокзалидан соат 10:00 да йўлга чиқади. Чипта нархи эса 200 000 сўм этиб белгиланган.

“Тошкент-Петропавлск” йўналишида эса қатновлар кун ора амалга оширилади. Автобус “Тошкент” автовокзалидан соат 19:00 да жўнаб кетади. Мазкур қатнов йўналишида чипта нархи 337 000 сўмни ташкил этади.

Шунингдек, бугунги кунда Тошкент-Олмаота, Тошкент-Ушкунур, Тошкент-Қизилўрда, Тошкент-Нурсултон, Чирчиқ-Ушкунур, Чирчиқ-Олмаота, Чирчиқ-Чимкент, Ангрен-Олмаота йўналишларида ҳам мунтазам автобус қатновлари амалга оширилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Қозоғистон автобус

Баҳолаганлар

76

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг