Андижондаги туғуруқхонада соғлом чақалоқ вафот этгани айтилмоқда
Crime
−
31 August 2022 7102 1 minute
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятининг Асака туманидаги туғуруқхонада соғлом бола вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Андижон вилояти прокуратураси ҳодига муносабат билдирди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 27 август куни Асака туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 2-туғуруқ комплекси шифокорлари томонидан ҳомиладор бемор З.Ж.нинг қорнида нобуд бўлган ўғил жинсли ҳомила жарроҳлик йўли билан олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Асака туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
“Текширувлар натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, дейилади прокуратура хабарида.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг август ойининг 10 кунида Шаҳрисабздаги туғуруқхонада 3 нафар чақалоқ вафот этгани аниқланганди.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28