Андижонда зилзила содир бўлди

Local

image

Андижон вилояти Пахтаобод туманида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Билдирилишича, Тошкент вақти билан соат 19:00 да Андижон вилоятида зилзила содир бўлган. Зилзила координаталари: 41,05 градус шимолий кенглик; 72,35 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3.8. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 263 км жанубий-шарқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

  • Пахтаобод туманида 2 балл, 13 км;
  • Избоскан туманида 2 балл, 17 км;
  • Учқўрғон туманида 2 балл, 20 км.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонда содир бўлган зилзила Андижон вилоятининг 3 та туманида сезилган эди.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends