Андижонда юк машинаси ва яна 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Crime

−

image

Кеча, 27 сентябрь куни Андижон вилоятининг Андижон туманида тормози ишламай қолган ГАЗ-53 юк автомобили светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган 5 та автомобилга бориб урилди. Бу ҳақда Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса соат 14:45 ларда Андижон тумани “ЧЕМ” МФЙ ҳудудидан ўтувчи А-373 “Тошкент – Ўш” автомобиль йўлининг 334-километрида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, 1976 йилда туғилган А. М. бошқарувидаги ГАЗ-53 русумли юк автомобили “Боғишамол” ҳудудидан “Аэропорт” йўналишида ҳаракатланиб келган.

Ҳайдовчи тормоз тизимидаги техник носозлик сабаб оралиқ масофани сақлай олмаган. Оқибатда юк автомобили чорраҳада светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган Damas, Nexia-2, Matiz, Spark ва Labo русумли автомобиллар билан тўқнашган.

Билдирилишича, ҳодиса оқибатида фуқаролар жароҳатланмаган. Автомобилларга эса техник шикаст етган.

Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан белгиланган тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри Миробод туманида мотоцикл, ГАЗ ва KIA K5 иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, оқибатда мотоцикл ҳайдовчиси ҳалок бўлган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends