Андижонда салкам 7 млрд сўмлик табиий газдан ўғринча фойдаланган цех аниқланди
Crime
−
17 July 2024 5477 1 minute
Андижон шаҳрида алюминий маҳсулотини қайта ишлаб чиқариш цехи салкам 7 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, “Ўзенергоинспексия” Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирида Андижон шаҳрида фаолият юритаётган “Б.С.З.” МЧЖ ҳудудида фуқаро Й.А. ижара асосида алюминий маҳсулотини қайта ишлаш цехи ташкил этиб, ҳужжатларсиз, тўғридан-тўғри газ тармоғига уланганлиги аниқланган.
Ушбу қоидабузарлик ҳолати бўйича далолатнома расмийлаштирилиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлат манфаатларига 6 млрд 782 млн сўм зарар етказилганлиги маълум бўлган.
“Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида 618,4 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланганди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September