Андижонда болаларни калтаклаган тарбиячи ишдан олинди
Local
−
01 September 2023 10997 1 minute
Аввалроқ Андижонда боғча тарбиячиси болаларни калтаклагани ҳақида хабар берган эдик. Ҳолатга вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ушбу воқеа Марҳамат туманидаги "Муҳаммад Юсуф болажонлари" нодавлат таълим ташкилотида юз берган.
Бошқармага кўра, ёш болаларни калтаклаган тарбиячи вазифасидан озод этилган.
“Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлиб, таълим тизими имижига салбий таъсир ўтказувчи ҳолатни юзага келтиргани учун мактабгача таълим ташкилоти раҳбариятига белгиланган тартибда интизомий чора қўлланилди”, дейилади хабарда.
Live
All