Пандемия даврида мактабларга кириб чиқиш тартиби белгиланди
Local
−
09 September 2020 11494 1 minute
Ўзбекистонда пандемия шароитида ўқувчиларнинг мактабларга кириб-чиқиш тартиби ишлаб чиқилди. Бу ҳақда халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримов маълум қилди.
Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, ўқувчиларни таълим муассасаларига карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда кириб чиқиш тартиби белгиланган. Унга кўра, ўқувчиларнинг сменасига қараб дарс жараёнларига кириб чиқиши йўлга қўйилади.
Бинодаги ўқувчилар ҳаракати ва доимий равишда тиббий ниқобларда бўлиши эса фан ўқитувчилари томонидан назорат қилинади.
Мактабларга кириб чиқиш қоидалари билан Сергели туманидаги 330-мактаб ҳамда Бекобод туманидаги 40-мактаб мисолида батафсил танишиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 сентябрдан бошлаб республикадаги 329 та умумтаълим мактабларида анъанавий таълим дарслари бошланди.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
Live
AllOhangaronda o'qituvchi o'quvchini kaltakladi
22 October
Avstraliyada kuchli yomg'ir yog'di
22 October
Gretsiyada ham talabalar namoyish boshladi
22 October