ХТВ фақат Тошкентдаги ўқитувчилар ойлиги ошиши масаласига қўшимча изоҳ берди
Local
−
27 October 2019 9421 2 minutes
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Халқ таълими муассасаларида таълим сифатини ошириш бўйича “Тошкент тажрибаси”ни жорий этиш тўғрисида”ги қарори ишлаб чиқилгани ва унда Тошкентдаги мактабларнинг ўқитувчилари маоши оширилиши кўзда тутилгани ҳақида хабар берган эдик.
Ушбу қарор лойиҳасида фақат Тошкентдаги ўқитувчиларнинг маоши оширилиши кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлди. Шу сабабдан Халқ таълими вазирлиги мазкур қарор юзасидан қўшимча маълумот бериб, айрим ҳолатларга аниқлик киритди.
Унг кўра, қарор лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида жорий йилнинг 23 август куни ўтказилган йиғилишда таълим сифатини ошириш, хусусан, пойтахт - Тошкент тажрибасини республикамизнинг бошқа ҳудудларида оммалаштириш юзасидан берилган вазифаларни амалга ошириш учун ишлаб чиқилди.
Қарор лойиҳасининг 15-бандида шундай дейилган:
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Молия вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан Тошкент шаҳридаги умумий ўрта таълим муассасалари ходимлари базавий тариф ставкаларини
• иккинчи тоифали ўқитувчи учун 1,1 баравар;
• биринчи тоифали ўқитувчи учун 1,25 баравар;
• олий тоифали ўқитувчи учун 1,5 баравар миқдорларида қўшимча рағбатлантириш ойлик устамаларини тўлаш тартиби жорий этилсин.
Биринчидан, “Ўқитувчиларнинг ойлик маоши фақат Тошкентда кўтарилади” деб таъкидлаш нотўғри. Айни пайтда бу таклиф бўлиб, муҳокама давомида модда ўзгариши мумкин.
Иккинчидан, таклифда Тошкент шаҳридаги ўқитувчиларнинг базавий ставкаси янги миқдорларини молиялаш маҳаллий бюджет ҳисобидан амалга оширишни таклиф этилмоқда. Яъни, молиялаш давлат бюджети ҳисобидан эмас.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида жорий йилнинг 23 август куни ўтказилган йиғилишда Вазирлар Маҳкамаси, Молия ва Халқ таълими вазирликларига 2020 йилда халқ таълими ходимлари ойлик иш ҳақини ошириш юзасидан кўрсатмалар берилган.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September