“Ал-Ҳилол” 224 миллион долларга сотилди

Sport

image

Саудия Арабистонининг таниқли миллиардер, тадбиркор ва инвестор Аль-Валид ибн Талалга тегишли Kingdom Holding компанияси Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” футбол клубидаги 70 фоизлик улушни сотиб олди. Бу ҳақда компания ўзининг ижтимоий тармоқларида хабар берди.

2023 йил июль ойидан буён клубнинг асосий акциядори Саудия Арабистони Давлат инвестиция фонди (PIF) ҳисобланар эди.

Хабарларга кўра, сотиб олинган назорат улушининг қиймати 840 миллион саудия риёли, яъни тахминан 224 миллион долларни ташкил этган. Клубнинг умумий акция капитали эса 1,2 миллиард риёлга (тахминан 320 миллион доллар) баҳоланмоқда.

Маълумот учун, “Ал-Ҳилол” жамоаси Саудия Арабистони чемпионлигини рекорд даражада 19 марта қўлга киритган клуб ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ал-Ҳилол”нинг франциялик ҳужумчи Карим Бензема клубини тарк этгани ҳақида хабар берилганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends