АҚШ Конгресси 858 миллиард долларлик мудофаа бюджетини қабул қилди

World

image

Кеча, 15 декабрь куни Америка Қўшма Штатлари Конгресси Сенати 2023 йил учун мўлжалланган мамлакатнинг 858 миллиард долларлик мудофаа бюджети лойиҳасини маъқуллади. Йиғилиш C-SPAN телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилди.

Ҳужжатни 83 нафар сенатор қўллаб-қувватлади, 11 нафари қарши чиқди. Аввалроқ бу лойиҳа АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси томонидан ҳам маъқулланган эди. Энди у имзолаш учун Президент Жо Байденга юборилади.

Лойиҳага кўра, америкалик аскарларнинг маоши 4,6 фоизга оширилади. Америка Қуролли кучлари учун қурол-яроғ, кемалар ва самолётлар сотиб олинади. Шунингдек, Россия босқинига қарши курашаётган Украинага ҳам ҳарбий ёрдам берилади. Қолаверса, Хитойнинг босимига қарши туриш учун Тайванга ҳам ёрдам ажратилади.

Таъкидлаш керакки, бу йилги бюджет лойиҳаси Жо Байден таклиф қилганидан 45 миллиардга кўпроқдир.

Маълумот учун, АҚШ Конгресси 1961 йилдан бери мудофаа бюджети лойиҳасини қабул қилиб келади.


Tags

Rate Count

103

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends