АҚШ делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради

Local

image

Жорий йилнинг 10 апрель куни Тошкент шаҳрига АҚШнинг Афғонистондаги ярашиш масалалари бўйича махсус вакили Залмай Халилзод бошчилигидаги делегация ташриф буюради. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Икки томонлама маслаҳатлашувлар чоғида Афғонистондаги вазият ва афғонлараро тинчлик музокаралари механизмини йўлга қўйиш истиқболлари юзасидан фикр алмашиш, Ўзбекистон ташаббуси билан Афғонистонда ижтимоий-иқтисодий ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилмоқда.


Author

Rate Count

17

Rating

2.7

Rate this article

Share with your friends