“Толибон”ни огоҳлантирган БМТнинг Афғонистондаги қароргоҳига ҳужум уюштирилди
World
−
31 July 2021 10919 2 minutes
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Афғонистондаги ваколатхонасига ҳужум уюштирилди. Ҳужумда бир киши ўлдирилди ва бир қанча одам жароҳатланди. Бу ҳақда БМТнинг Афғонистондаги миссияси Матбуот хизмати хабар қилди.
“Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Aфғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги асосий қароргоҳига ҳужум уюштирилиши, афғон полицияси қўриқчиси ўлдирилиши ва офицер яраланишини қатъий қоралайди”, дейилади хабарда.
Дастлабки маълумотларга кўра, ваколатхонага ҳукуматга қарши кучлар ҳужум қилгани айтилмоқда.
“Комплекс жойлашган Ҳирот атрофидаги ҳудудда айни пайтда “Толибон” ва ҳукумат кучлари ўртасида жанглар давом этмоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳужумнинг тўлиқ тасвирини тузишга ҳаракат қилмоқда ва бунинг учун тегишли томонлар билан алоқани сақламоқда”, дейди ваколатхона.
Таъкидланишича, объектга кириш жойлари реактив граната ва артиллерия ўқларидан ўққа тутилган. Ҳужум вақтида БМТ ходимларидан ҳеч ким жабрланмаган.
“БМТга ҳужум қилингани қайғули ва биз уни қатъий қоралаймиз. Ҳалок бўлган офицернинг оиласига ҳамдардлик билдирамиз ва ярадорларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз. Бу ҳужумни содир этганлар аниқланиши ва жавобгарликка тортилиши керак”, деган БМТ Бош котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили Дебора Лайонс.
БМТ, шунингдек, ваколатхонани ҳужумдан ҳимоя қилган Афғонистон мудофаа хизматлари идораси ходимларига миннатдорчилик билдирди.
Фуқаролар ва БМТ тузилмаларига ҳужум қилиш халқаро қонун билан тақиқланган ва ҳарбий жиноятларга тенг кўрилади.
Аввалроқ, БМТ “Толибон” билан музокаралар давомида натижага эришилмаса, ҳаракат халқаро даражада изоляция қилиниши ҳақида огоҳлантирганди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September