БМТ “Толибон” ҳаракатини жиддий огоҳлантирди

Олам

image

“Толибон” ҳаракти музокаралар жараёнида муваффақиятга эришмаган тақдирда халқаро изоляцияга учрайди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) Афғонистондаги кўмак миссияси (УНАМА) раҳбари Дебора Лайонс маълум қилди

“Агар музокараларда ҳеч қандай олдинга силжиш бўлмаса ва аксинча, “Толибон” назорати остида бўлган ҳудудларда инсон ҳуқуқлари бузилиши ва ундан ҳам ёмони ваҳшийликлар содир бўлса, толиблар халқаро ҳамжамиятнинг тўлақонли шериги сифатида кўрилмайди”, дейди у.

Лайонснинг сўзларига кўра, “Толибон” Доҳа музокаралари орқали қонунийликни қўлга киритган, аммо бу қонунийлик “Афғонистон ҳукумати билан ўтказилган сиёсий музокараларга асосланган”.

Бундан ташқари, БМТ вакили “ҳеч бир йирик донор аёлларга қарши репрессиялар, озчиликни ташкил этган аҳоли вакилларини камситиш, аёлларнинг таълим олишига тақиқларни ёки авторитар ҳукумат қарорларини молиялаштирмайди”, дея қўшимча қилган.

Ўз навбатида, Россия “Толибон” Афғонистонни тўлиқ эгаллаб олишига тайёр эканини таъкидламоқда.

Фаоллашган “Толибон” ва Афғонистондаги кескинлик

Афғонистондаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият жорий йилнинг апрелида АҚШ Президенти Жо Байденнинг республикада Америка қуролли кучларининг операцияси якунига етганини эълон қилганидан сўнг, анча ёмонлашди. 

Жорий йилнинг 13 июль ҳолатига кўра, Қўшма Штатлар ўз қўшинларининг 95 фоизидан кўпроғини Афғонистондан олиб чиқиб кетиб бўлди. Бу жараён 31 августга қадар якунланиши кутилмоқда. Штатлар каби НАТОнинг бошқа аъзолари ҳам Афғонистонни тарк этмоқда. Жумладан, ИталияАвстралия ва Германия кучлари, аллақачон, мамлакатдан чиқиб кетган.

Хорижий қўшинларнинг Афғонистонни тарк этиши фонида “Толибон” ҳаракати мамлакат ҳудудлари устидан назоратни ўрнатиш мақсадида ҳужумларни кучайтирмоқда. Толибларнинг таъкидлашича, улар айни пайтда Афғонистоннинг 85 фоизини назорат қилмоқда. Бундан ташқари, ҳаракат кучлари бир қатор қўшни давлатлар — Туркманистон, Тожикистон, Эрон ва Покистон билан чегарада жойлашган назорат пунктларини ҳам эгаллаб олган. Шундай бўлса-да, ҳаракат вакиллари Афғонистондан ташқарига чиқмасликларини ва қўшни давлатларга хавф солмасликларини қайта ва қайта таъкидламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

180

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг