9 йилдан бери халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик Туркияда ушланди

Crime

−

image

Узоқ йиллардан буён халқаро қидирувда бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси Туркияда аниқланди ва қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасидаги ҳамкорлик натижасида Истанбул шаҳрида узоқ йиллардан буён халқаро қидирувда бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми (босқинчилик) билан айбланиб, 2017 йилдан буён қидирувда бўлган Ф.Ф.Н. Туркияда ушланган. Шу тариқа, унинг қарийб 9 йил давомида тергов ва жавобгарликдан яшириниб юришига чек қўйилган.

Шунингдек, Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми билан айбланиб, халқаро қидирувда бўлган А.М.А. ҳам қўлга олинган.

Билдирилишича, мазкур шахслар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органларига топширилган. Ҳозирда уларга нисбатан тегишли тергов ва процессуал ҳаракатлар давом эттирилмоқда.

“Ўзбекистон ва Туркия ваколатли идоралари ўртасида жиноятчиликка қарши курашиш, халқаро қидирувдаги шахсларни аниқлаш ва уларнинг жавобгарликдан қочиб юришига йўл қўймаслик борасидаги ҳамкорлик изчил давом этмоқда“, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ фирибгарликда айбланиб, халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Грузияда ушланиб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends