7 та ҳудудда қарийб 2,5 млрд сўмлик электр талон-торож қилинди
Crime
−
09:44 252 2 minutes
Сирдарё, Тошкент, Наманган ва бошқа ҳудудларда ўтказилган текширувларда қарийб 2,5 млрд сўмлик электр энергияси талон-торож қилингани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум бўлишича, Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида жойлашган “С. У.” фермер хўжалиги масъул шахслари “Синдоробод” ва “Халқобод” СИУ ҳудудларидаги ер майдонларида сув насосларини электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри улаб, 1,1 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Шунингдек, Наманган вилоятининг Давлатобод туманида “С. Г.” МЧЖ раҳбари савдо комплексида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ноқонуний уланиб, 558,6 миллион сўмлик электр энергиясини талон-торож қилгани аниқланган.
Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида эса “Г. Б.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар Беруний кўчасидаги кўп қаватли уйларда умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида ноқонуний уланиб, 272,6 миллион сўмлик электр энергиясидан фойдаланган.
Бундан ташқари, Фарғонанинг вилояти Ўзбекистон туманидаги “Т. М.” фермер хўжалиги масъуллари сув насосини электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 217,8 миллион сўмлик электр энергиясини ноқонуний ишлатгани маълум бўлган.
Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида фуқаро И. Н. балиқчилик хўжалигида электр тармоғига ноқонуний уланиб, 112 миллион сўмлик электр энергиясидан фойдаланган.
Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида “П. М.” МЧЖ масъул шахслари ғишт ишлаб чиқариш заводида электр тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 103,6 миллион сўмлик электр энергиясини ноқонуний ишлатгани аниқланган.
Наманган шаҳрида эса фуқаро М. Ю. “Шодлик” МФЙ ҳудудидаги хонадонида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида ноқонуний уланиб, 100,1 миллион сўмлик электр энергиясидан фойдалангани фош этилган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятининг Ш. Рашидов туманида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган корхоналар аниқланганди.
Live
All