5 млрд сўмлик кредитни ўзлаштирган ўзбекистонлик Туркияда ушланди

Crime

image

5 млрд сўмлик кредит маблағларини ўзлаштирганликда айбланиб, халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик С. А. Туркия ҳудудида қўлга олинди ҳамда Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.

Маълум қилинишича, С. А. ажратилган кредит маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиб, давлат бюджетига жами 5 миллиард сўм миқдорида зарар етказганликда гумон қилинмоқда. У Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми билан халқаро қидирувга берилган эди.

Мазкур шахс тегишли тергов ва процессуал ҳаракатларни давом эттириш учун Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилган.

“Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасидаги яқин ҳамкорлик жиноятчиликка қарши курашиш, халқаро қидирувдаги шахсларни аниқлаш ҳамда уларнинг жавобгарликдан қочиб юришига йўл қўймаслик йўналишида изчил давом этмоқда“, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида халқаро қидирувда бўлган икки Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends