9 ойда қарийб 5 минг ўзбекистонлик хориждан қайтарилди

Local

−

image

Жорий йилнинг 9 ойида оғир вазиятга тушиб қолган 4 968 нафар ўзбекистонлик хориждан қайтарилди. Уларни олиб келиш учун 20,4 млрд сўм сарфланди. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг январь–сентябрь ойларида хорижда қийин аҳволга тушиб қолган ўзбекистонликларни қўллаб-қувватлаш учун жами 22,4 млрд сўм йўналтирилган.

Шунингдек, 1 171 нафар фуқарога бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш учун 1 млрд 563 млн сўм ажратилган. 38 нафар фуқаронинг тиббий хизмат харажатлари 228,6 млн сўм ҳисобидан қопланган.

Бундан ташқари, 167 нафар фуқаро вақтинчалик яшаш жойи билан таъминланган. Бу мақсадда 249 млн сўм сарфланган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг дастлабки 9 ойида хорижда ишлаётган 817 нафар ўзбекистонлик фойдасига иш берувчилардан жами 850 минг АҚШ доллари ундириб берилгани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends